декабр 14, 2018 19:41 Asia/Tashkent
  • Исроил фуқаролари Бинямин Нетаняҳуга қарши намойиш ўтказишди
    Исроил фуқаролари Бинямин Нетаняҳуга қарши намойиш ўтказишди

Минглаб шаҳарлик сионистлар нотинчлик вазияти ҳукм сураётганига эътироз билдириб, пайшанба куни Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг манзили олдида норозилик намойиши ўтказишди

Фаластин ал-Явм ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, шаҳарлик сионистлар ўз қўлларида эътирозли плакатларни кўтариб ишғол этилган ерларда нотинчликларнинг кун сайин янада шиддатли тус олиши сабабли эътироз билдиришди. 

Намойишда иштирок этувчиларнинг қўлидаги палакатларда Бинямин Нетаняҳу бизга хавфсизлик ва тинчлик ҳақида берган ваъдангиз қани деган ёзувлар ҳам бор эди. 

Сионист манбалари пайшанба куни тарқатган хабарларига кўра, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги муқовамат ҳаракатларида ушбу режимнинг уч нафар ҳарбийси ҳалок бўлган. 

Сионистик режим ҳарбийлари ўтган 24-соат ичида уч нафар фаластинликни ўққа тутиб шаҳид қилди. 

Фаластин муқовамат гуруҳлари жумладан Фаластин исломий жиҳод ҳаракати пайшанба куни эрта тонгда фаластинлик ёшларнинг қони буҳуда кетмаслигини эълон қилишди.  

Ёрлиқ