Ҳамас Фаластин мухторият ташкилотининг фаластинлик намойишчиларга қарши ҳужумини қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i41064-Ҳамас_Фаластин_мухторият_ташкилотининг_фаластинлик_намойишчиларга_қарши_ҳужумини_қоралади
Фавзий Барҳом жума кунги чиқишида, Фаластин автоном ташкилоти хавфсизлик идораларининг Фаластин миллатига қарши ваҳшиёна ва тажовузкорона ҳаракатлари, Фаластин халқининг қийноқларини ва шаҳид бўлганларини камситиш ва таҳқирлаш ҳисобланади деб атади.
(last modified 2018-12-15T08:09:05+00:00 )
декабр 15, 2018 13:09 Asia/Tashkent
  • Ҳамас Фаластин мухторият ташкилотининг фаластинлик намойишчиларга қарши ҳужумини қоралади
    Ҳамас Фаластин мухторият ташкилотининг фаластинлик намойишчиларга қарши ҳужумини қоралади

Фавзий Барҳом жума кунги чиқишида, Фаластин автоном ташкилоти хавфсизлик идораларининг Фаластин миллатига қарши ваҳшиёна ва тажовузкорона ҳаракатлари, Фаластин халқининг қийноқларини ва шаҳид бўлганларини камситиш ва таҳқирлаш ҳисобланади деб атади.

Фаластин исломий муқовамат ҳаракати-Ҳамас Фаластин автоном ташкилоти хавфсизлик кучларининг Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида Фаластин аҳолисининг кўча намойишларига қарата ҳужум қилишини қоралади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳамас ҳаракати матбуот котиби Фавзий Барҳом жума кунги чиқишида, Фаластин автоном ташкилоти хавфсизлик идораларининг Фаластин миллатига қарши ваҳшиёна ва тажовузкорона ҳаракатлари, Фаластин халқининг қийноқларини ва шаҳид бўлганларини камситиш ва таҳқирлаш ҳисобланади деб атади.

Негаки, Фаластин аҳолиси айни пайтда Қудсни ишғол этган ҳарбийлар ва шаҳарлик сионистлар томонидан қийноққа солинмоқда ва уларга нисбатан ваҳшиёна муносабат бўлиб келишмоқда. 

Ҳамас матбуот вакилининг айтишича, Фаластин мухторият ташкилоти хавфсизлик кучларининг фаластинлик намойишчиларга қарата кескин муносабатда бўлишлари, ушбу ташкилотнинг ишғолгар Сионистик режим билан ошкора ҳамкорлигини намоён этади.