Фаластин: араб давлатлари Австралия билан муносабатларини тўхтатиши керак
(last modified Wed, 19 Dec 2018 14:41:26 GMT )
декабр 19, 2018 19:41 Asia/Tashkent
  • Фаластин: араб давлатлари Австралия билан муносабатларини тўхтатиши керак

Фаластин мухторияти Австралия давлати таклиф этган 10 миллион долларлик кўмакларни рад этиши билан арабий ва исломий давлатларни Австралия билан ҳамкорликларини тўхатишга даъват этди.

Айтиш жоиздирки, Австралия давлати Қуддус шаҳрини сионистик режимнинг пойтахти сифатида расман тан олган давлатлардан биридир.

ИРНА тарқатган бугунги хабарга кўра, Фаластин мухторияти ўз баёниясида, арабий ва исломий мамлакатларни Тел-Авивдан Қуддусга ўз элчихонасини кўчирган давлатлар,  хусусан Австралия билан муносабатларини тўхтатишга чақирди.

Фаластин мухторияти шунингдек  сионистик  режим пойтахти сифатида Қуддус шаҳрини расман тан олган Австралия бош вазири  баёниясининг ноқонуний эканлиги ва унинг ушбу позицияси минтақада нотинчликларнинг кенгайишига сабаб бўлишини эълон қилди.

Ўтган якшанба куни Австралия бош вазири Скотт Морисон Қуддус шаҳрини Исроилнинг пойтахти сифатида расман тан олди.

 

Ёрлиқ