Қошиқчининг асосий қотилини оқлаш учун ташкил этилган сохта суд жараёни
Арабистон режими прокуратураси танқидчи журналист Жамол Қошиқчини қатл этишда айбланаётган 11 нафар қотилнинг суд муҳокамасини ўтказди ва улардан беш нафарини ўлим жазосига маҳкум этди.
Оммавий ва сиёсий жамоатчилик босими остида Саъудия ҳукумати Қошиқчини қатл этишда алоқадорлигини инкор этишига қарамай, охир-оқибат бу жиноятни содир этганини қабул қилишга мажбур бўлди.
Шуни зикр этиш жоизки, Қошиқчини ўлдириш айблови билан яна 22 киши қўлга олинди. Агарчи, Қошиқчини ўлдиришда бу 22 нафар алоқадорлигини инкор этиб бўлмасада, аммо бу муҳокама асосий алоқадор, яъни Муҳаммад бин Салмонни оқлаш мақсадида ташкил этилганига шак-шубҳа йўқ.
Қошиқчи ўлимидан уч ой ўтгач бу шахсларнинг суд муҳокамасини ташкил этиш саҳналаштирилган ва сохта суд муҳокамаси ҳисобланади.
Биринчи далил шундан иборатки, Арабистон прокуратураси бу жиноятга алоқадор 11 нафар кишининг жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича биринчи суд муҳокамасида 5 нафарини ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳукмни чиқариш шундан далолат берадики, ҳатто Арабистон прокуратураси суд муҳокамасини ташкил этишидан олдин бу шахсларнинг ҳукмини тайёрлаган эди ва фақат суд муҳокамасини ташкил этиш билан уни эълон қилди.
Иккинчиси, Туркия ихтиёрида бўлган маълумот ва далилларга эга бўлмасдан биринчи суд муҳокамасидаёқ ўлим жазосига маҳкум этиш ҳамадан олдин Жамол Қошиқчига қарши содир этилган жиноят ҳукумат томонидан содир этилганлигидан далолатдир. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Қошиқчини ўлдириш лойиҳаси асосий айбланувчи шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва Арабистон давлати томонидан режалаштирилган жиноят эди.
Саҳналаштирилган ва сохта ушбу суд муҳокамасини эътиборга олиб, БМТ ташкилоти бош котиби мутбуот котибининг ўринбосари Фараҳон Ҳақ ҳам 2019 йил 3 январ куни Жамол Қошиқчи қатлига алоқадор одамларни муҳокама этиш бўйича биринчи суд муҳокамасининг ташкил этилишига аксиламал кўрсатиб, бу жиноят бўйича шаффоф ва жиддий тергов ўтказишни сўради.
Бу судни ташкил этиш шуни кўрсатадики, бу муҳокама ҳама нарсадан олдин Саъудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмонни оқлаш мақсадида саҳналаштирилган ва сохта суд муҳокамаси эди.
- Қошиқчининг қатли ҳақидаги аудиоёзувнинг тўлиқ нусхаси пайдо бўлди
-
Ол Сауд режими Қошиқчи қотилларини муҳокама қилишга эътиборсизлик кўрсатмоқда