Саудия коалициясининг жиноятлари: 22 миллион яманлик инсонпарварлик ёрдамига муҳтож
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i42003-Саудия_коалициясининг_жиноятлари_22_миллион_яманлик_инсонпарварлик_ёрдамига_муҳтож
Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманга қарши тажовузи фожеали ва аянчли оқибатларга олиб келди. Айни пайтда, 22 миллиондан кўпроқ яманликлар инсонпарварлик ёрдамларига эҳтиёж сезишмоқда 
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
Январ 07, 2019 17:11 Asia/Tashkent
  • Саудия коалициясининг жиноятлари: 22 миллион яманлик инсонпарварлик ёрдамига муҳтож
    Саудия коалициясининг жиноятлари: 22 миллион яманлик инсонпарварлик ёрдамига муҳтож

Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманга қарши тажовузи фожеали ва аянчли оқибатларга олиб келди. Айни пайтда, 22 миллиондан кўпроқ яманликлар инсонпарварлик ёрдамларига эҳтиёж сезишмоқда 

Яман миллий қутқариш давлати матбуот котибининг маълум қилишича, Саудия арабистони бошчилигидаги коалициянинг Яманга қарши тажовузи фожеали ва аянчли оқибатларга олиб келди. Айни пайтда, 22 миллиондан кўпроқ яманликлар инсонпарварлик ёрдамларига эҳтиёж сезишмоқда. 

Яман миллий қутқариш давлати матбуот котиби Зайфуллоҳ аш-Шомий душанба куни мухбирлар билан қилган суҳбатида Яманга қарши тажовузкорларнинг Санъодаги жиноятларига доир мавзуга тўхталиб шундай айтдики, Яманга қарши тажовузнинг бошидан ва 2018 йилнинг охирига қадар 15 минг 359 нафар яманлик шаҳид бўлди ва 24 мингдан зиёд инсонлар оғир тан жароҳати олди. 

Аш-Шомийнинг қўшимча қилишича, Яманга қарши ҳарбий ҳужум бошланганидан буён 17 минг 600 нафар беморлар даволанишлари учун муносиб шароит бўлмагани боис, ҳаётдан кўз юмди.