Помпео АҚШнинг Яқин Шарқ ишларига аралашувини қўллаб -қувватламоқда
Январ 08, 2019 14:35 Asia/Tashkent
АҚШ Ташқи ишлар вазири Яқин Шарқ минтақаси ишларига АҚШ аралашувининг салбий оқибатлари хусусида сукут сақлаши билан Яқин Шарқдаги АҚШ стратегияси ўзгармайди, деб иддао қилди.
СИ ЭН БИ СИ телеканалинининг хабар қилишича, кеча АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Яқин Шарққа уюштирган сафаридан кейин Яқин Шарқдаги АҚШ стратегияси ўзгармаган ва фақат ҳатти- ҳаракатлари ўзгарган, холос деб айтди.
Помпео Суриядаги АҚШнинг нотўғри сиёсатларини тан олар экан, АҚШ ҳарбийларининг Суриядан чиқарилиши Ўрта Шарқдаги Вашингтон иттифоқчилари учун кўп ноаниқликларни келтириб чиқарган, деб таъкидлади.
У ўз сўзларида Вашингтоннинг Эронга қарши сиёсатлари ўзгармайди деб қўшимча қилди.
Ёрлиқ