Январ 13, 2019 11:34 Asia/Tashkent
  • Ситонистик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторини бомбардимон қилди
    Ситонистик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторини бомбардимон қилди

Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнус ва шарқидаги Ҳай ат-Туффаҳ минтақасида жойлашган Фаластин муқовамат кучларининг позицияларини бомбардимон қилди

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Фаластин манбаларининг маълум қилишича, Сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнус ва шарқидаги Ҳай ат-Туффаҳ минтақасида жойлашган Фаластин муқовамат кучларининг позицияларини бомбардимон қилди. 

Шунингдек, Сионистик режим артилерияси ҳам Ғазо секторининг шарқидаги Фаластин муқовамат кучларининг позициясини ҳам нишонга олди. 

Ушбу ҳужум оқибатида келиб чиққан талафотлар ва зарарлар ҳақида ҳозиргача малумот тарқатилганича йўқ. 

Сионистик режим 2017 йилнинг декабр ойидан Ғазо секторига қарши ҳаво ҳужумларининг янги босқичини бошлади. Ушбу ҳужумлар ҳар доим асоссиз ва сохта айбловлар ва баҳоналар билан амалга оширилиб келинмоқда. 

Ёрлиқ