Яманнинг истеъфодаги давлатининг разведка идораси раиси ўлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i42217
Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансур Ҳодий давлатининг разведка идораси раиси Яман халқ кучларининг ал-Инад базасига қарата безпилот аппаратлар билан амалга оширган ҳужумида олган тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлган. 
(last modified 2019-01-13T09:32:20+00:00 )
Январ 13, 2019 14:31 Asia/Tashkent
  • Яманнинг истеъфодаги давлатининг разведка идораси раиси ўлдирилди
    Яманнинг истеъфодаги давлатининг разведка идораси раиси ўлдирилди

Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансур Ҳодий давлатининг разведка идораси раиси Яман халқ кучларининг ал-Инад базасига қарата безпилот аппаратлар билан амалга оширган ҳужумида олган тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлган. 

Тасним ахборот агентлигининг ал-Мусайра агентлигига таяниб хабар қилишича, Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансур Ҳодий давлатининг разведка идораси раиси Муҳаммад Тамоҳ Яман халқ кучларининг ал-Инад базасига қарата безпилот аппаратлар билан амалга оширган ҳужумида олган тан жароҳати оқибатида ҳалок бўлган.

Яман халқи комитети ва армияси пайшанба куни эрта тонгда Яман жанубида жойлашган Лаҳиж вилоятидаги ал-Инад базасидаги ҳарбий парад бўлаётган жойни нишонга олган эди. 

Ушбу ҳужум оқибатида ёлланмалар ва бир қанча саркардалар ҳалок бўлди ва айримлари ярадор бўлди.