Арабистон коалициясининг Ал-Ҳадидага қарши уюштирган ҳужумида яманлик фуқаролар ҳалок бўлишди
Яман қуролли кучлар матбуот котиби Ал-Ҳадида портининг шимолига қарши Арабистон коалициясининг учувчисиз учоқлари томонидан уюштирилган ҳужумда етти нафар яманликлар ҳалок бўлишди,-деб хабар берди.
Ал-Масира телеканалининг тарқатган хабарига кўра, Яман қуролли кучлар матбуот котиби Яҳъё Сареъ пайшанба куни Ал-Ҳадида портида яманлик кучларни нишонга олиш Швеция келишувини бузиш ҳисобланади. БМТ ташкилоти ва тинчлик келишувининг назоратчилари эса яманлик бегуноҳ фуқароларга қарши ҳужум уюштирганларни жазолашлари лозим,-деб айтди.
Яҳъё Сареъ саъудиялик тажовузкорлар бомбалар билан Ал-Ҳадидада яшайдиган яманликларнинг уй-жойлари, яшаш минтақалари ва қишлоқ хўжалиги ерларига ҳужум қилишди ҳамда бу режимнинг қирувчи самолётлари Яманнинг турли минтақаларига 53 маротаба ҳужум қилишди,-деб қўшимча қилди.
Харбарга кўра, Ал-Ҳадида вилоятининг жанубида жойлашган "Ал-Фоза" минтақасига қарши тажовузкор Саъудия коалициясининг амалга оширган ҳужумларида уч киши, жумладан бир аёл ва икки нафар бола ҳалок бўлишган. Шунингдек, бу ҳужумда тўрт нафар яманлик болалар ҳам ярадор бўлишган.