БМТ: Яман даҳшатли инсоний фожеалар арафасида
(last modified Sun, 20 Jan 2019 06:30:26 GMT )
Январ 20, 2019 11:30 Asia/Tashkent
  • БМТ: Яман даҳшатли инсоний фожеалар арафасида

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Яманда иқтисодий ва инсоний фожеалар юз бериши мумкин деб огоҳлантирди.

Осушейтед Пресс тарқатган хабарига кўра, БМТ ўзининг янги ҳисоботида Ямандаги вазъият жуда оғир ва бу мамлакат иқтисодий ва инсоний фожеалар арафасида турибди,-деб эълон қилди. 

БМТ бу ҳисоботни Яманга қарши саъудиялик коалициянинг уюштирган янги ҳужумларидан кейин БМТ хавфсизлик кенгашига тақдим этди. 

Арабистон ва унинг иттифоқчилари Яманга қарши урушида ҳозирги кунгача 14 мингдан ортиқ яманликлар ҳалок бўлишган, минглаб яманликлар тан жароҳати олиб, миллионлаб яманликлар эса овора бўлишган. 

 

Ёрлиқ