Сионист ҳарбийлари икки нафар фаластинликни отиб шаҳид қилишди
Январ 29, 2019 12:45 Asia/Tashkent
Сионистик режим хавфсизлик кучлари душанба куни икки нафар фаластинликни ишғол этилган минтақада отиб шаҳид қилишди
Фаластин Маъо ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим хавфсизлик кучлари душанба куни икки нафар фаластинликни Ёфа шаҳрида ва Кариёт Табъун минтақасида отиб шаҳид қилишди.
Ушбу хабарга биноан, 23 ёшли фаластинлик Рамзий Можад Ҳамод душанба куни Телавив яқинидаги Ёфа шаҳрида Сионист ҳарбийлари томонидан ўққа тутилгандан кейин шифохонади оғир тан жароҳати туфайли шаҳид бўлади.
Шунингдек, Сионистик режим ҳарбийлари бошқа жиноятларида ҳам, ан-Носира шаҳрида яшовчи 60 ёшли Ҳасиб Мусони Кариёт Табъун минтақасида нишонга олишади. У ҳам оғир тан жароҳати ортидан шифохонада шаҳид бўлади.