Суриянинг Раққа шаҳрида Франция ҳарбийларининг қароргоҳи портлатилди
Суриянинг Раққа шаҳридаги Франция ҳарбий кучларининг қароргоҳи портлатилган ва кўплаб ҳарбий ўлган ёки ярадор бўлган
Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Суриянинг Раққа шаҳридаги Франция ҳарбий кучларининг қароргоҳи портлатилган ва кўплаб ҳарбий ўлган ёки ярадор бўлган.
Ушбу портлаш, Раққадаги олдинги шакар ишлаб чиқарадиган корхонада жойлашган Франция ҳарбий разведка ва жосуслик штабида юз берган бўлиб, Фротнинг ғарбий-шарқий минтақасида Франция амалиётининг маркази ҳисобланган.
Ушбу хабарга бинаон, ушбу портлашдан сўнг, АҚШ коалицияси кучлари мазкур ҳудудни қўршовга олади ва бошқа кучларнинг ушбу минтақага киришига қаршилик кўрсатишди.
Сурия аҳолиси Раққа вилоятида кўп маротаба ишғолгар АҚШ кучларининг ва Франция ҳарбийларининг Суриядан чиқиб кетишларини талаб қилишган эди.