БМТ: 10 миллион яманлик қаҳатчиликда яшамоқда
(last modified Wed, 20 Feb 2019 09:04:32 GMT )
феврал 20, 2019 14:04 Asia/Tashkent
  • БМТ: 10 миллион яманлик қаҳатчиликда яшамоқда

Кеча Инсон ҳуқуқлари ишларидаги БМТ Бош котиб ўринбосари, Яман хусусидаги хавфсизлик кенгаш йиғилишида, бу мамлакатдаги вазиятни фожеали эканлигини таъкидлаб, 10 миллион яманлик қаҳатчилик остонасидадир, деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, БМТ Бош котибининг муовини Марк Ловкок сўзлаган нутқида,  эндиликда 20 миллион яманликлар озиқ- овқатга эҳтиёж сезишмоқда деб айтди.

Локок шунингдек,  АҚШ доллар қаршисида Яман миллий пули қийматини тушиб кетгани, туфайли бу мамлактада озиқ -овқат нархи ошиб бормоқда деб изоҳлади.

БМТнинг доим намояндаси Василий Небензия ҳам  бу йиғилишда  миллионлаб яманликлар  очарчиликда яшаётгани ва ҳатто дори -дармон ва даволаш имкониятига эга бўлмаганини баён этар экан,  Яманнинг барча инфратузилмалари вайрон этилган деб аниқлик киритди.

    

Ёрлиқ