Сионистик режим қамоқхоналарида фаластинлик асирларни шаҳид бўлаётгани ҳақида огоҳлантирилди
(last modified Wed, 27 Feb 2019 10:46:46 GMT )
феврал 27, 2019 15:46 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқхоналарида фаластинлик асирларни шаҳид бўлаётгани ҳақида огоҳлантирилди

Сионистик режим қамоқхоналаридаги Фаластин асирлари ҳаракати бу режим ҳарбийлари томонидан фаластинлик асирларни қаттиқ қийноққа солинаётганини таъкидлаб, сионистларнинг бунадй ҳатти ҳаракати халқаро қонунлар ва инсоният меъёрларига мутлақо зид эканлигини маълум этди.

Фаластиндаги маълумотлар марказининг хабар қилишича, кеча Фаластин асирлари ҳааракати тарқатган баёниясида  фаластинлик асирларни шаҳид бўлаётгани тўғрисида огоҳлантириб,  сионистик режимнинг таҳдидлари фаластинлик асирларнинг қўрқув ва ҳаросига сабаб бўлмайди, бу режим асирларга қарши ҳужумларини давом эттирса,  муқовимат кучлари ва уларга тегишли бўлинмалари  сиониятларга қарши курашни кучайтиришади деб эълон этди.

Мазкур баёнияда келтиришича,  сионистик режим қамоқхоналарида жуда оғир вазият ҳукм сурмоқда ва асирлар ва қамоқхоналар зобитлари ва ишчилари ўртасида тўқнашувларни келиб чиқиши мумкин.

Ёрлиқ