Арабистон ва Миср минтақадаги энг кўп қарзга ботган мамлакатлар деб топилди
(last modified Thu, 28 Feb 2019 11:53:46 GMT )
феврал 28, 2019 16:53 Asia/Tashkent
  • Арабистон ва Миср минтақадаги энг кўп қарзга ботган мамлакатлар деб топилди

Рейтингларни белгилаш халқаро муассасаси Арабистон ва Мисрни 2019 йилда минтақадаги энг кўп қарзга ботган мамлакатлар деб таништирди.

Миротул-Жазира ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Американинг Standard and Poor's рейтингларни белгилаш халқаро ташкилоти 2019 йилнинг дастлабки уч ойида Шимолий Африка ва ва Ўрта Шарқ мамлакатларининг қарзи ортиб кетганига ишора этиб,  бу йил Арабистон энг кўп қарзга ботган мамлакатлар қаторида жой олишини башорат этди.

 Standard and Poor's рейтингларни белгилаш халқаро ташкилоти Арабистоннинг 2019 йилда ҳозирги кугача бўлган қарзини 29 миллиард доллар, яъни бутун минтақадаги узоқ муддатли бизнес қарзларининг 22 фоизига тенг деб,-эълон қилди. 

Арабистон давлати олти йилдан бери 2019 йилда  ҳам 5 миллиард долларлик дефицитга юзмаюз бўлган,-деб эълон қилди.  

Бу халқаро ташкилотнинг рўйхатида Арабистондан кейин Мирс 28 миллирад, яъни бутун минтақа қарзининг 20 фоизи билан иккинчи ўринда тўради. 

Standard and Poor's рейтингларни белгилаш халқаро ташкилоти 2019 йилда минтақадаги мамлакатларнинг узоқ муддатли қарзи 25 фоиз, яъни 27 миллиард доллар миқдорида кўпаяди ва 136 миллиард долларни ташкил этиши мумкин, -деб башорат этмоқда.