Арабистон қамоқхоналирида аёлларнинг оғир вазъияти
(last modified Fri, 01 Mar 2019 12:39:46 GMT )
март 01, 2019 17:39 Asia/Tashkent
  • Арабистон қамоқхоналирида аёлларнинг оғир вазъияти

" Ҳибсга олинган саъудиялик аёллар" вебсайти Арабистон қамоқхоналарида аёлларнинг вазъияти ҳақида аянчли маълумотларни нашр этди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра,  "Ҳибсга олинган саъудиялик аёллар" вебсайти Твиттер саҳифасида бир маълумотни нашр этиб, саъудиялик аёллар Арабистон қамоқхоналарида оғир қийноққа солинади ва озор-азият бериш билан юзмаюз бўлишади. Ғарб дунёси ҳам саъудиялик ҳокимларнинг бундай бостиришлари, қийноққа солишлари ва хатти-ҳаракатларига ҳеч қандай эътибор бермайди,-деб ёзди. 

Халқаро амнистия ташкилоти ҳозиргача бир нечита баённома нашр этиб, унда саъудиялик ҳокимлардан Арабистонда инсон ҳуқуқларининг вазъияти ҳақида шарҳ-изоҳ бериш ва ушбу мамлакатнинг қонуншунослари ва фаолларига нисбатан хавфсизлик кучларининг босим ўтказишларини тўхтатишга чақирди.  

Ол-Саъуд ҳукумати охирги ойларда аёллар ҳуқуқлари соҳасида фаолият олиб борадиган ўнлаб фаол аёлларни қўлга олди ва уларни хиёнат қилиш, мамлакат манфаатларига зарар етказиш ва хориждаги душман унсурларидан маънавий ва молиявий ёрдам олишга айблади.