Қатар БАА-га: қадр-қимматингиз шунчалик бўлса, бизда нима айб?!
Қатар ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раиси Абу Даби саммитида Доханинг паст даражада ҳамкорлик қилганини танқид қилган Бирлашган Араб Амирликларининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчи вазири Анвар Қарқошнинг қилган танқидига аксиламал кўрсатиб, Бирлашган Араб Амирликларининг қадр-қиммати бундан ортиқ эмас, -деб айтди.
Бирлашган Араб Амирликларининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчи вазири Анвар Қарқош якшанба куни Абу Дабида 2 кун давом этган Исломий ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг 46 даврида Қатарнинг заиф ҳамкорлик қилишини танқид қилди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Қатар ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раиси Аҳмад бин Саъид Ар-Рамиҳий бу танқидга муносабат билдириб, халқаро йиғилишларда қатарлик ҳайатларнинг иштирок этиш даражаси мизбон мамлакатларнинг аҳамиятига боғлиқдир ва БАА-нинг қадр-қиммати шунчалик бўлса, бизга нима айб,-деб айтди.
Ар-Рамиҳий аҳамиятга молик бўлган нарса шундан иборатким, Доха Бирлашган Араб Амирликларида ҳам Қатарни қуршовга олиш ва унга қарши жорий этилган санкциялар ноқонуний эканлигини таъкидлади.