Доха давлати: Сурия бўҳрони сиёсий йўл билан ҳал этилиши зарур
(last modified Mon, 04 Mar 2019 15:10:56 GMT )
март 04, 2019 20:10 Asia/Tashkent
  • Доха давлати: Сурия бўҳрони сиёсий йўл билан ҳал этилиши зарур

Дохада россиялик касбдоши билан қўшма матбуот конфренция ўтказган Қатар ТИВ раҳбари Сурия бўҳронини фақат сиёсий йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини маълум қилди.

ИРНА тарқатаган бугунги хабарга кўра, Қатар ташқи ишлар вазири  Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний,  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан ўтказган конференциясида,  Доха давлатини Сурия  бўҳронини фақат сиёсий йўл билан ҳал қилишга тарафдор эканлигини қўшимча қилди.

Ол Соний шунингдек Ливия бўҳронига ишора қилар экан, Қатар давлати ҳардоим  Ливияда тўқнашаётган томомонларни бирлик ва ваҳдатга чақириб келган деб таъкидлади.

У  ўз сўзларида Доха давлатини Россиянинг ЭС-400 ракета ҳужумларига қарши қалқонини харид қилиши масаласига тўхталиб,  бу мавзу хусусида икки давлат маслаҳатлашувлари давом этмоқда, аммо ҳозиргача келишув имзолангани йўқ деб айтди.

Ёрлиқ