Арабистоннинг Ямандаги урушида ҳафтасига 100 нафар инсон ҳаётдан кўз юмади ёки ярадор бўлади
(last modified Sun, 10 Mar 2019 09:13:35 GMT )
март 10, 2019 14:13 Asia/Tashkent
  • Арабистоннинг Ямандаги урушида ҳафтасига 100 нафар инсон ҳаётдан кўз юмади ёки ярадор бўлади
    Арабистоннинг Ямандаги урушида ҳафтасига 100 нафар инсон ҳаётдан кўз юмади ёки ярадор бўлади

БМТ қошидаги қочқинлар олий комиссарияти Арабистон ва БААнинг Яманга қарши урушларида ҳаётдан кўз юмган ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларининг сонини 2018 йилда беш минг нафар яъни ҳафтасига 100 нафар атрофида бўлган деб маълум қилди.

Ал-Арабий веб сайти тарқатган хабарга кўра, БМТ қошидаги қочқинлар олий комиссарияти Арабистон ва БААнинг Яманга қарши урушларида ҳаётдан кўз юмган ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларининг сонини 2018 йилда беш минг нафар атрофида бўлган деб маълум қилди. Ушбу ҳалок бўлганларнинг учдан бирини ёш гўдаклар ташкил этмоқда. 

БМТ қошидаги қочқинлар олий комиссарияти расмийларидан бири Волкер Турк бу ҳақда шундай айтдики, Яман аҳолиси ҳар куни зўравонлик остида кун кечирмоқда ва уларнинг кўпчилиги оғир шароитларда ва қўрқувда яшамоқда. 

Сўнги статиска маълумотларига кўра, 14 миллион яманлик очарчиликда кун ўтказмоқда. Арабистон АҚШ ва Бирлашган араб амирлиги ҳамда бошқа мамлакатларнинг ҳимояси остида 2015 йил март ойидан Яманга қарши ҳаво ҳужумларини бошлаган эди. Саудия арабистонининг Яманга қарши ҳаво ҳужумининг ўзига 9 миллиард 360 миллион доллар миқдорида харажат қилган. 

Ушбу ҳисоботга биноан, Арабистоннинг Яманда олиб бораётган уруш харажатларининг кўлами катталашгани боис, сўнги йилларда валюта захираларининг камайиши боис, Арабистонда бюджет танқислиги юзага келган.   

Ёрлиқ