БМТ Яман портларига кемаларнинг киришини тӯхтатди
апрел 03, 2019 17:32 Asia/Tashkent
Яман Миллий қутқарув давлати Ташқи ишлар вазири деди: БМТ душанбе кунидан кемаларнинг мамлакат портларига кириш ижозатини тӯхтатди.
Ал Маёдин тарқатган хабарга кӯра Яман Миллий қутқарув давлати Ташқи ишлар вазири Ҳишом Шараф БМТнинг назорат гуруҳидан озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган кемаларнинг мамлакат портларига киришига ижозат беришини сӯради.
У Яман қамали ва унга қилинган тажовузга нисбатан Араб Лигаси ташкилотининг кузатувчилик мавқеидан афсусланиб, илова қилди: бу ташкилот раҳбарларининг Тунис йиғилишидаги шармандали мавқеи арабларнинг оғриқли муаммоларини назар-писанд қилмасликдир, холос.