" Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 57-жума кунида 50 нафар фаластинлик жароҳатланди
(last modified Sat, 04 May 2019 07:44:14 GMT )
май 04, 2019 12:44 Asia/Tashkent

Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо бўлгасида ўтказилган " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 57-чи кунида 50 нафар фаластинликни жароҳат олганини тасдиқлади.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари кеча " Арабий ва суриялик Жўлон" унвон остида ўтказилди.

Кеча шунингдек сиоинстик режим қирувчи самолётлари  Ғазо сектори маркази Алмағозий лагери шарқидаги Фаластин имуқовимат кучлари позицияларини бомбардимон этди.

Бу ҳужум оқибатида икки фаластинлик шаҳид бўлди.

Сионистик режим ҳужумларига жавобан Фаластин муқовимат кучлари снайперлар бўлинмаси ҳам Ғазо бўлгаси чегараси яқинида икки нафар сионистни ўққа тутиб жароҳатлантиришди.

Эслатиб ўтамиз, " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари 2018- чи йилнинг 30-март кунда бошланганди. Ҳозирга ушбу кўча намойишлари жаарёнида 270 фаластинлик шаҳид бўлиб, 27 минг нафари жароҳат олган.

Ёрлиқ