Ол Сауд режими армиясининг авиазарбаларида Яман жанубида 6 нафар болалар ва аёллар қурбон бўлди
(last modified Sun, 12 May 2019 10:12:39 GMT )
май 12, 2019 15:12 Asia/Tashkent
  •  Ол Сауд режими армиясининг авиазарбаларида Яман жанубида 6 нафар болалар ва аёллар қурбон бўлди

Яманнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ол Сауд режими қирувчи самолётларининг Яман жанубидаги Аззолеъ вилояти Қаътаба шаҳрига берган авиазарбаларида 6 нафар болалар ва аёллар қурбон бўлиб 17 нафар жароҳат олди деб эълон этди.

Алмасира ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра, Яманнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу ҳужумда жароҳат олганлар орасида 11 нафари болалар, 5 нафари аёллар улар жумласидан бир нафар ҳолима аёл ва бир кекса киши борлигини маълум қилди.

Яманнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ушбу жиноятлар қаршисида БМТнинг сукут сақлаётганини қоралаб, Ямандаги инсоний фожеа жавобгарлиги  БМТ, БМТ Бош котиби ва унинг махсус вакили зиммасидадир деб таъкидлади. У шунингдек уруш жиноятлари омилларини жавобгарликка  тортишни сўради.

2015 чи йилдан бери АҚШ ҳимояти билан   Ол Сауд режими, БАА бошқа бир нечта арабий мамлакатлар  Яманга қарши кенг қамровли урушни бошлашган. 

Ёрлиқ