БААнинг Фужайра портида даҳшатли портлашлар содир бўлди
(last modified Sun, 12 May 2019 10:31:39 GMT )
май 12, 2019 15:31 Asia/Tashkent
  • БААнинг Фужайра портида даҳшатли портлашлар содир бўлди

Минтақа ОАВ-и БААнинг Фужайра портида даҳшатли порташлар юз бергани ҳақида хабар тарқатишди.

Ал-Маёдин телеканалига таяниб, ИРНА хабарига кўра, бугун БААнинг Фужайра портида юз берган портлашлар оқибатида  7-10 -та нефт ташувчи кемаларда ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса гувоҳларига кўра, Фужайра портида юз берган портлашлар ортидан АҚШ ва Франция самолётлари порт осмонида парвоз қила бошлашган.

Фужайра портида юз берган портлашлар сабабаблари ўрганилмоқда ва бу ҳақда БАА давлати ҳам ҳеч қандай баёнот тарқатмаган.

Ал-Фужайра Уммон денгизи соҳилидаги БААнинг нефт ва саноат порти ҳисобланади.

Ўтган йилларда БАА давлати ўз таъбири биан Ҳурмуз бўғозини айланиб ўтиш учун  Абудабидан Фужайра портига 370 километрга тенг нефт қувурларни тортишганди.

Ёрлиқ