АҚШ давлати Арабистон режимини Яманга қарата ҳужумлар уюштиршга ташвиқ этмоқда
(last modified Tue, 13 Sep 2016 14:31:57 GMT )
сентябр 13, 2016 19:31 Asia/Tashkent
  • Яман миллий делегацияси аъзочи
    Яман миллий делегацияси аъзочи

Яман миллий делегацияси аъзочи АҚШ давлатини Яман уруши ва Ол Сауд режимини Яманга қарши ҳужумларининг асосий сабабчиси эканлигини таъкидлади.

Яманнинг Алмасира телеканали хабарига кўра, Яман делегацияси аъзои Маҳдий Алмашот АҚШ давлатини Арабистон режимига турли қурол- яроқлар хусусан тақиқланган яроқлар етказиб бериши ва бу режим билан  миллиардлаб долларга тенг ўқ дори ва қурол яроқ шартномалар имзолашиши билан Ол Сауд режимини Яманга қарши урушни давом эттиришга ташвиқ этмоқда деб изоҳлади.

Маҳди Машот ўз сўзларида АҚШ давлати шунингдек Яман халқини қўршов  ва қамалда қолишганлигининг сабабчисидир.  Вашингтон давлати Яман ҳудудларига озиқ -овқат маҳсулотлари ва ҳатто болалар учун сунъий қуруқ сутларни ўтказилишига монеълик қилмоқда. Ушбу хатти ҳаракатлари халқаро миқёсидаги барча қонун қоидаларга зиддир деб қўшимча қилди.

Яман миллий делегацияси аъзои Қувейт музокараларида шунингдек  АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги  Яман миллий делегациясини Санъога қайтиб боришлари йўлига монеълик қилаётганлигини айтди.