Франция ТИВ раҳбари: Арабистон ва БАА Яманга қарши ёвуз урушини тўхтатишлари керак
(last modified Tue, 28 May 2019 10:58:26 GMT )
май 28, 2019 15:58 Asia/Tashkent
  • Франция ТИВ раҳбари:  Арабистон ва БАА Яманга қарши ёвуз урушини тўхтатишлари керак

Франция ТИВ раҳбари Париж давлатини Яманга қарши урушда Ол Саудни қурол билан таъминланаётганига ишора этмаган ҳолда, Саудия Арабистони ва БАА Яманга қарши ёвуз урушини тўхтатишлари лозим деб айтди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Франция ТИВ раҳбари Жан Ив Ле Дриан Яман уруши тўхтатилиши керак. Ол Сауд ва БАА бу урушни тўхатишлари шарт дея изоҳлади.

Франция ташқи ишлар вазири шунингдек,  бу мамлакатаарга қурол экспорт этишда эҳтиёткор бўлишни қўшимча қилди.

Ле Дрианниг изҳороти шу ҳолддирки  яқинда франциялик 3 мухбир  билвосита Яман халқига қарши урушда фойдаланган Франция давлатининг Арабистон ва БААга сотган қурол- яроқлар рўйхатини эълон этдилар.

Франция ҳам АҚШ, Британия ва Европадаги бошқа иттифоқчилари қаторида  Яманга қарши урушда Ол Сауд ва БАА режимларини қурол билан таъминлайдиган мамлакатлардандир.

Ёрлиқ