Арабистон подшоси Эронга қарши иддаоларини такрорлади
(last modified Sat, 01 Jun 2019 11:25:16 GMT )
июн 01, 2019 16:25 Asia/Tashkent
  • Арабистон подшоси Эронга қарши иддаоларини такрорлади

Саудия Арабистон подшоси Макка шаҳрида ўтказилган Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 14 -чи йиғилишини очилиш маросимида яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятига қарши иддаоларини такрорлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Макка шаҳрида Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 14 -и саммитини очилиши маросимида Саудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз ол Сауд яна бир марта асоссиз иддаоларини такролашиши билан, Эронни Арабисонга қарши урушда Яман халқини ҳимоя қилишда айблади.

Арабистон подшоси шунингдек,  Фаластинга қарши сионистик режим жиноятларига ишора этмаган ҳолда, Саудияда ўтказилган сўнгги йиғилишларга тўхталиб,  Маккада ўтказилаётган йиғилишлар минтақада хавфсизлик ва осойишталикни қайта тиклаш мақсадидадир деб иддао қилди.

Шу ҳолда  Маккада ўтказилаётган бу йиғилишда Исломий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф бин Аҳмад Алъасимин Яманга қарши Ол Сауд режимининг ваҳшиёна ҳужумларига ишора этмаган ҳолда, Араистон хавфсизлигини қўллаб қувватлашни таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз бугун Макка шаҳрида Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити иш бошлади.

Ёрлиқ