Ироқда яна бир нечта террорчилар ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i4624-Ироқда_яна_бир_нечта_террорчилар_ҳалок_бўлди
Салоҳиддин вилоятида Ироқ ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган ҳужумда камида 20 нафар террорчи ҳалок бўлган
(last modified 2018-08-22T17:47:40+00:00 )
сентябр 14, 2016 18:50 Asia/Tashkent
  • Ироқда яна бир нечта террорчилар ҳалок бўлди

Салоҳиддин вилоятида Ироқ ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган ҳужумда камида 20 нафар террорчи ҳалок бўлган

Ироқда яна бир нечта террорчилар ҳалок бўлди. Ироқнинг Ваъ ахборот агентлиги томонидан тарқатилган хабарга кўра, Ироқнинг маҳаллий ва хавфсизлик манбаларининг маълум қилишларича, Салоҳиддин вилоятида Ироқ ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган ҳужумда камида 20 нафар террорчи ҳалок бўлган. Шунингдек, Ироқ қирувчи самолётлари Салоҳиддин вилоятидаги Шарқат ғарбида ҳам ҳаво ҳужумларини амалга ошириб 10 нафар террорчини йўқ қилди ва яна террорчиларга тегишли бўлган оғир қурол аслаҳалар жойлаштирилган автомобилни ҳам нишонга олди. Шу билан бирга, Ироқ пойтахти Бағдодда бомба қурилмаси портлаши оқибатида икки нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 10 киши яраланди. Айни пайтда Ироқда энг кўп талафотларни бошдан кечираётган шаҳар бу Бағдод шаҳри ҳисобланмоқда. Ироқ ғарбидаги ал-Анбор вилоятининг аксарият қисмининг назорати Ироқ армиясининг қўлига ўтганидан кейин террорчилар Ироқнинг турли минтақаларини нотинч қилиш мақсадида мамлакат пойтахти Бағдод шаҳрида ўзларининг террорчилик ҳаракатларини янада кучайтиришди.