Ҳаммас аъзоси: Натаниёҳунинг таҳдиди муқовиматнинг азм-иродасини мустаҳкамлайди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i46348-Ҳаммас_аъзоси_Натаниёҳунинг_таҳдиди_муқовиматнинг_азм_иродасини_мустаҳкамлайди
Ҳаммас сиёсий идорасининг аъзоси сионистик режим бош вазирининг таҳдидини муқовимат ҳаракатининг азм-иродасини мустаҳкамлайди,-деб айтди.
(last modified 2019-07-05T11:56:29+00:00 )
июл 05, 2019 16:56 Asia/Tashkent
  • Ҳаммас аъзоси: Натаниёҳунинг таҳдиди муқовиматнинг азм-иродасини мустаҳкамлайди

Ҳаммас сиёсий идорасининг аъзоси сионистик режим бош вазирининг таҳдидини муқовимат ҳаракатининг азм-иродасини мустаҳкамлайди,-деб айтди.

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Ҳаммас ҳаракати сиёсий идорасининг аъзоси Халил Ал-Ҳайя Фаластин муқовимати ўзига ишонч ва қудрат нуқтаи назаридан ривожланган ва келаси босқич эса барча соҳаларда сионистик ишғолгарларга қарши курашиш қудратини кучайтиришга эҳтиёж сезади,-деб таъкидлади. 

Сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу ўтган ҳафтада Ғазза секторидаги халққа қарши ушбу режимнинг қаттиқ қўллиги натижасиз эканини тан олиш зимнида, агар бу сайъ-ҳаракат натижа бермаса, Тель-Авив ҳарбий вариантни қўллайди, -деб таҳдид солди.   

Ҳаммас сиёсий идорасининг бошқа аъзоси Саллоҳ Ал-Бардавил "аср муолмаласи" лойиҳаси билан қарши курашиш учун янги босқич ижод этилиши ва хтилофлар баратараф этилиши учун фаластинлик Фатҳ ҳаракатини бевосита музокара қилишга чақирди. 

Фаластин мухторият ташкилоти раиси маслаҳатчиси Набил Шаъс ҳам ўтган ҳафтада миллий ваҳдат давлатини ташкил этиш ва сайлов ўтказиш учун Фатҳ ҳаракатининг Ҳаммасга қилган таклифи ҳақида хабар берди. 

Фаластин мухторият ташкилоти томонидан миллий ваҳдат давлатини ташкил этиш ва сайлов ўтказиш  шундай бир вазъиятда таклиф этилмоқдаким, 2019 йил март ойида Маҳмуд Аббос Фатҳ ҳаракати марказий қумитасининг аъзоси  Муҳаммад Аштияни расмий равишда Фаластин қуумитасини ташкил этиш маъмури этиб тайинлаган эди. 

Ҳаммас Иордания дарёсининг ғарбий қирғоғида Фаластин давлатини ташкил этишни миллий келишув шартномасини бузиш ва парламент сайловларини ўтказишга хилофдир,-деб эълон қилди.