Ишғолий Қудсда 4 нафар сионистик ҳарбий тан жароҳати олди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i46369-Ишғолий_Қудсда_4_нафар_сионистик_ҳарбий_тан_жароҳати_олди
Хабар манбалари якшанба куни ишғолий Қудсда 4 нафар сионистик ҳарбийлар тан жароҳати олганидан хабар берди.
(last modified 2019-07-07T06:19:37+00:00 )
июл 07, 2019 11:19 Asia/Tashkent
  • Ишғолий Қудсда 4 нафар сионистик ҳарбий тан жароҳати олди

Хабар манбалари якшанба куни ишғолий Қудсда 4 нафар сионистик ҳарбийлар тан жароҳати олганидан хабар берди.

Хабар манбалари тарқатган хабарга кўра, фаластинлик бир шахс автомобил билан ишғолий Қудснинг шимол-шарқида жойлашган "Ҳазмо" минтақасида исроиллик бир ҳарбийни босиб ўтиб, улардан 4 нафарини ярадор қилди. 

Сионистик режим бу ҳодиса оқибатида ўз ҳарбийларини минтақага жўнатди ва автомобил ва унинг ҳайдовчисини топиш учун ҳозирлик эълон қилди. 

Хабар манбалари жароҳатланган сионистик ҳарбийлардан бири оғир аҳволда эканлигини  таъкидлашмоқда.

Фаластин муқовимат гуруҳлари, жумладан Ҳаммас ва Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати бир неча маротаба бундай сайъ-ҳаракатлар Фаластин халқига қарши ишғолгарларнинг жиноятларига табиий бир жавобдир,-деб эълон қилишди.