Сурия полициясига қарши террористик ҳужум уюштирилди
(last modified Wed, 17 Jul 2019 12:03:44 GMT )
июл 17, 2019 17:03 Asia/Tashkent
  • Сурия полициясига қарши террористик ҳужум уюштирилди

Сурия ахборот манбалари бомба портлашидан Сурия полиция кучларидан ўлганлар ва тан жароҳати олганларнинг сони 19 кишига етди,-деб хабар берди.

Суриянинг Сано ахбарот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Сурия жанубида жойлашган Даръо вилоятида полиция автобусига ўрнатилган бомба портлаши натижасида,   беш нафар Сурия ҳарбийлари ҳалок бўлиб, 14 нафар эса тан жароҳатлари олишган.  

Бу хабарга кўра, ҳалок бўлганларнинг сони кўпайиши эътимоли бор ва тан жароҳати олганларнинг аҳволлари оғир деб айтишмоқда. 

Даръо ўтган йили июл ойининг аввалларида Сурия армияси ихтиёрига кирди ва террористик гуруҳлар енгил ва оғир қурол-яроқларни топшириш ивазига Сурия жанубини тарк этишди. 

Даръо шаҳри 2011 йилда тартибсизликларнинг майдонига айланган биринчи шаҳарлар\идан эди . Бу шаҳарда юз берган воқеалар Суриянинг бошқа минтақаларига ҳам тасир етказди.   

Ёрлиқ