Сурия ҳаво ҳужумларига қарши мудофаа кучлари ракеталар ҳужумига қаршилик кўрсатди
Сурия оммавий ахборот воситалари бугун Суриянинг ғарбида жойлашган Ҳаммоҳ вилоятидаги Масёф шаҳрига қарши ракеталар билан қилинган ҳужум ҳақида хабар берди.
Суриянинг Ал-Ахбория телеканали ушбу мамлакатнинг армияси ракеталар билан ушбу ҳужумга қарши кураш олиб борди,-деб эълон қилди.
Ал-Ахбория телеканали тарқатган хабарга асосан Сурия армияси ҳаво ҳужумларига қарши кучлари бир нечита ракеталарнинг ҳаракат қилиш йўлини аниқлаб, уни уриб туширишди.
Сионистик айрим оммавий ахборот воситалари Твиттер саҳифасида Исроил қирувчи самолётлари бу ҳужумни амалга оширди,-деб эълон қилди.
Сионистик ОАВ эълон қилган хабарлага биноан Масёф шаҳрида жойлашган тадқиқот олиб бориш маркази ракеталар билан қилинган ушбу ҳужумнинг нишонига айланди.
Айрим ОАВ эса бу ҳужум террористлар томонидан амалга оширилган,-деб эълон қилишди.
Исроил доим террористларни ҳимоялаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Суриянинг инфратизилмалари ва армия позицияларини нишонга олади.