БМТ ишғолий Қудсда фаластинликларнинг турар-жойларини бузишга қарши эътироз билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i46602-БМТ_ишғолий_Қудсда_фаластинликларнинг_турар_жойларини_бузишга_қарши_эътироз_билдирди
БМТ ишғолий Қудсда фаластинликларнинг уй-жойларини бузиш учун Исроилнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатини тўхтатишга счақирди.
(last modified 2019-07-23T09:02:54+00:00 )
июл 23, 2019 14:02 Asia/Tashkent
  • БМТ ишғолий Қудсда фаластинликларнинг турар-жойларини бузишга қарши эътироз билдирди

БМТ ишғолий Қудсда фаластинликларнинг уй-жойларини бузиш учун Исроилнинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатини тўхтатишга счақирди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, БМТ душанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида паём нашр этиб, унда сионистик режимдан ишғолий Қудс шаҳрида фаластинликларнинг турар-жойларини вайрон қилиш лойиҳаларини тўхтатишни сўради. 

Халқаро амнистия ташкилоти ҳам сионистик режимнинг бу хатти-ҳаракатини маҳкум этди ва уни халқаро қонунларни жиддий поймол этиш деб эълон қилди. 

Франция давлати ҳам ишғолий Қудс шаҳрида фаластинликларнинг уй-жойларини бузиш учун сионистик режимнинг сайъ-ҳаракатини маҳкум этди. 

Сионистик режим душанба куни Қудснинг жануб-шарқида жойлашган Сур Боҳир шаҳрининг Водиюл-Ҳуммус минтақасида фаластинликларнинг 100-тага яқин турар-жойларни вайрон қилишни бошлади. 

Айтишларича, яна 225 турар-жой бузилиши мўлжалга олинган.