"Шаҳидларга содиқ бўлиш" кўча намойишларида ўнлаб фаластинликлар жароҳат олди
(last modified Sat, 31 Aug 2019 08:19:42 GMT )
август 31, 2019 13:19 Asia/Tashkent

" Шаҳидларга содиқ бўлиш" шиори остида Ғазо бўлгасида ўтказилган "Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 72 чи жума кунида сионистик режим армияси ўқидан 75 нафар жароҳат олди.

Фаластиннинг маълумотлар марказининг хабар қилишича, сионистик режим ҳарбийлари Ғазо бўлгаси билан ишғол этилган Фаластин сарзаминларида фаластинликларни ўққа тутиб уларга қарши ёш оқизувчи газдан фойдаланиб митингларни бостиришга уриндилар.

 Эслатиб ўтамиз, " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишлари Ғазо бўлгасида ўтган йилни март ойида бошланиб ҳозирагача давом этмқода. Бу кўча-намойишлар жараёнида ҳозиргача 320 нафар фаластинлик шаҳид бўлиб, 32 минг нафар жароҳат олди.

Шунингдек, ишғол этилган Фаластин сарзаминларида портловчи моддалар натижасида сионистик режим ҳарбийларидан бири жароҳат олди.