Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режимнинг учувчичиз учоғини уриб туширди
(last modified Mon, 09 Sep 2019 08:05:14 GMT )
сентябр 09, 2019 13:05 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режимнинг учувчичиз учоғини уриб туширди

Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати мамлакат жануби осмонида сионистик режимнинг тажовузкор учувчисиз учоғини уриб туширганини маълум этди.

Алманор телеканалининг бугунги хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи чиқарган баёниясида, сионистик  режим увчувчисиз учоқларидан бири  Ливан ва ишғол этилган Фаластин чегараларидан ўтиши чоғида муносиб қурол билан нишонга олинди ва уриб туширилди деб эълон этди.

Ливан Ҳизбуллоҳининг баёниясида келтирилишича, сионистик режим учувчисиз учоғи Ливан жанубидаги Ramyeh қишлоғи осмонида уриб туширилган.

Олдинроқ Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ,  сионистик режим армиясини огоҳлантириб,  Ливан яхлитлиги ва ҳокимиятини бузиши учун учувчисиз учоқларга ижозат бериш замони ўтиб кетган деб эълон қилганди.

 

Ёрлиқ