Ол Сауд режими ҳужумларида яна 13 яманлик қурбон бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i47700
Ол Сауд режими бошчилигидаги коалиция ҳарбий учоқларини Яманнинг Аззолеъ вилояти Қаътаба туманидаги одамлар яшайдиган минтақага берган авиазарбаларида 13 нафар тинч аҳоли улар жумасидан бир нечта аёл ва болалар қурбон бўлди.
(last modified 2019-09-24T12:34:23+00:00 )
сентябр 24, 2019 17:34 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими ҳужумларида яна 13 яманлик қурбон бўлди

Ол Сауд режими бошчилигидаги коалиция ҳарбий учоқларини Яманнинг Аззолеъ вилояти Қаътаба туманидаги одамлар яшайдиган минтақага берган авиазарбаларида 13 нафар тинч аҳоли улар жумасидан бир нечта аёл ва болалар қурбон бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра,  Ол Сауд режимини Яманнинг Қаътаба минтақасига уюштирган ҳужумларида шунингдек ўнлаб яманликлар жароҳат олди ва қурбонлар сонини ошишининг эҳтимоли ҳам бор.

Шу ҳолда, Яман қуролли кучлари наттоғи Яҳё Сареъ Ол Сауд режими бошчилигидаги коалициясининг ўтган 12 соат ичида Яманнинг одамлар яшайдиган минтақаларини 42 марта бомбардимон этишганига тўхталиб, Ол Сауд режими ҳаво ҳужумларида уй манзиллар ва қишлоқ хўжалиги инфратузилмаларини нишонга олмоқда деб изоҳлади.

Ўтган ҳафта Яман сиёсий масалалар бўйича олий кенгаши раиси Маҳди Алмашот оташкечим эълон этиб тажовузкор Ол Сауд режимини урушни тўхтатишга даъват этиб, Яман ҳам Арабистон томонидан оташкесим эълон этилиши ва ҳужумларни тўхтатишини истайди, деб эълон этди.

 Аммо Ол Сауд режими илгаригидек ҳужумларини давом эттирмоқда.