Эрдуған яқинда Сурия шимолига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди
(last modified Sun, 06 Oct 2019 08:05:27 GMT )
октябр 06, 2019 13:05 Asia/Tashkent
  • Эрдуған яқинда Сурия шимолига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди

Туркия президенти Анқара давлатини яқин кунларда суриядаги Фурот дарёси шарқидаги минтақаларда амалиётларни бошламоқчи бўлганини истисно қилмади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған кечанги суҳбатларида бу амалиётларни бугун ва ё эртага бошламоқчи бўлгани ва уни бошлаш учун лозим сурларнини чиқарганини қўшимча қилди.

Анқарадаги " Адолат ва тараққиёт" партияси маслаҳатлашув йиғилишида нутқ сўзлаган Эрдуған,  Туркия  давлати Фурот шарқидаги амалиётларни бошлаш учун етарлича тайёрдир ва бу минтақада амалиёт ўтказиш лойиҳасини мукаммалаштирган деб изоҳлади.

Туркия президенти ўз сўзларида  Фурот шарқида амалиётларни бошлашдан мақсад, минтақада барқарорликни тиклаш ҳамда Туркия чегараси яқинидаги террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб боришдир деб иддао қилди.

Аммо Туркия президентининг ушбу таҳдидлари Сурия демократик кучлари-"Қасад" аксиламалига дуч келган. Бу гуруҳ  Туркия ҳужумларини кенг- қамровли урушга айлантириши тўғрисида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз  Фурот дарёси шарқида АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган  Сурия халқ мудофаачилари бўлинмалари жойлаштирилган ва Анқара давлати  курдлардан иборат ушбу гуруҳлани террорис дея эълон қилмоқда.

 

Ёрлиқ