Туркия армияси томонидан Сурия шимолини нишонга олинганига қарши аксиламаллар ортиб бормоқда
Туркия армиясини Сурия шимолига қарши ҳужумларини бошлангани билан бир вақтда АҚШ президенти, Вашингтон давлат ҳарбийларини ҳар қандай ҳарбий ҳатти- ҳаракатдан ўзини тийишга чақирди.
"Факс нюс" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ ҳарбий кучлари Сурия ҳудудларида ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатни ижро этгани йўқ деб айтди.
Чоршанба куни Европа комиссияси раиси Анқара давлати Сурия шимоли курдларига қарши ҳужумларини тўхтатмаса, Европа Иттифоқи ҳам Туркияга молиявий ёрдамларини тўхтатади деб эълон этди.
Шу ҳолда, Россия давлати ҳам бу ҳужумларни Сурия яхлитлигини ошкора тарзда бузиш деб баҳолади.
Франция ва Германия ҳам тарқатган алоҳида баёнияларида, Туркия армиясини Сурия шимолига уюштирган ҳужумларини кескин қоралаб Анқарани ҳужум уюштиршни тўхтатишга даъват этдилдар.
Париж ва Лондон давлатлари Анқара давлатининг ҳатти-ҳаракати борасида БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилишини ўтказилишини таъкидлашмоқда.