Туркия армиясининг Сурия шимолига қарши ҳужумлари дунё давлатлари томонидан қораланмоқда
Октябрь ойининг 4 -чи куни Анқара давлатига мухолиф курд гуруҳларга қарши кураш баҳонаси билан бошланган Туркия армиясининг Сурия шимолига қарши ҳарбий ҳужумлари ва тажовузлари илгаригидек дунё давлатлари томонидан кескин маҳкум этилмоқда.
Ҳиндистон ТИВ-и ҳам тарқатган баёниясида, Сурия шимоли шарқига қарши Туркиянинг бирёқлама ҳарбий ҳужумларини танқид қилиб, бундай ҳатти ҳаракатлари минтақа тинчлигини хавф -хатарга дучор этиши ва терроризмга қарши кураш жараёнига ҳам халал етказиши мумкин деб эълон этди.
Кеча Россия президенти Владимир Путин ҳам Туркия давлатини бу ҳатти -ҳаракати тўғрисида огоҳлантириб, Туркия армиясининг Сурия ҳудудларига қарши ҳужумлари ИШИД террорчи гуруҳини бошқа мамлакатларга таъсирини кенгайишига замин яратиши мумкинн деб айтганди.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини ҳам ўтган душанба куни Твиттер саҳифасидаги мурожаатида Сурия шимоли шарқига қарши сўнгги ҳужумлар бу минтақа яшовчиларининг азоб- ранжини ошиши ҳамда ИШИДга қарши Халқаро миқёсидаги курашга йўлига тўсиқлик қилиши ва ундан ташқари Сурияда тинчлик ва барқарорликка эришиш учун БМТ назорати остидаги сиёсий жараён истиқболарини янада мураккаблаштиради деб қўшимча қилганди.
Сурия шимолига қарши Туркияқ армиясининг тажовузлари араб мамлакатларининг фавқулодда йиғилишида ушбу масаласини муҳокома қилишларига сабаб бўлди.
Араб Иттифоқи бош котиби, мазкур йиғилиш сўнггида Сурия шимолига қарши Туркия армиясининг ҳужумларини арабий бир мамлакатга қарши тажовуз бўлгани тўғрисида огоҳлантириб, Туркия ўз ҳарбий кучларини Сурия ҳудудларидан чиқариши керак. Бу ҳужумлар натижасида ҳар қандай оғир оқибатлар ва қурбонлар учун масъулияти ҳам Туркия давлатини зиммасидадир де эълон этди.