Сурия ҳарбий кучлари Айнулараб /Кубани/ шаҳрига кирди
Кеча Сурия армияси кучлари мамлакат шимолидаги Айнулараб-Кубани шаҳрига кирди.
ИРНА хабарига кўра, Дамашқ давлати ва Сурия курдлари ўртасида ижро этилган келишув асосида Сурия давлат ҳарбийлари Кубани-Айнул-араб шаҳрига кирган.
Туркия армиясини Сурия шимолига уюштирган ҳужумлари ортидан бу мамлакат курдлари- Сурия демократик кучлари Дамашқ давлатини мамлакат шимоли минтақаларини назорат этиш масъулиятини ўз зиммасига олиши ва Туркия ҳужумлари қаршисида мазкур минтақаларни ҳимоя қилишга чақирди.
Келишув асосида Сурия армияси шимолидаги чегара минтақалари назоратини ўз қўлига олди.
Сурия курдлари мухторияти минтақаси идораси ҳам Туркия тажовузларига қарши кураш учун Сурия курдлари мамлакат ҳокимияти ва чегараларини ҳимоя этиш масъулиятига эга бўлган Дамашқ давлати билан келиша олди.