Эрдуған: Туркия армияси Сурия шимолидаги минтақаларни тарк этмайди
Сурия шимолида оташкесим ўрнатилгани билан бир пайтда, Туркия президенти ўз таъбири билан террорчилар жойлашган Сурия шимолидаги Ар-раққа ва Ал-Ҳаска минтақаларида турк ҳарбийларини қолиши ҳақида хабар тарқатди.
ИРНА хабарига кўра, Ражаб Тойиб Эрдуған кечанги суҳбатида Сурия шимоли- шарқидаги оташкеимни турк ҳарбий кучлари томонидан бузилганини рад этар экан, бу хабарларни асоссиз ва ёлғон деб айтди.
Туркия президенти ўз сўзларида Анқара ва Вашнигтон ўртасидаги вақтинчлик оташкесим асосида Туркия ҳарбийлари Сурия шимоли шарқида ўз назоратига олган айрим минтақалардан чиқиб кетмайди деб изоҳлади.
Эрдуған шунингдек Сурия шимолида ўз таъбири билан " Тинч минтақа" масаласи Анқара ва Вашингтон ўттасидаги ихтилофлар борлигига тўхталиб, Анқара уни " Тинч минтақа" сифатида эълон этган маҳал 22 километр эмас, балки 32 километрдир деб қўшимча қилди.
Ражаб Тойиб Эрдуған шунингдек " Тичн минтақа" сифатида эълон этилган Сурия шимолидаги минтақалардан келаси 5 кун ичида Суриянинг Халқ мудофаа бўлинмалари-курд кучлари чиқиб кетишади деб иддао қилди.
Эслатиб ўтммиз Сурия давлати , халқи ва Халқаро ҳамжамиятт Туркия армиясини Сурия шимолига боиб кирганини қаттиқ қоралашмоқда.