Абубакр Бағдодий ўлдирилди
(last modified Sun, 27 Oct 2019 07:20:02 GMT )
октябр 27, 2019 12:20 Asia/Tashkent
  •  Абубакр Бағдодий ўлдирилди

Пентагон масъулларидан бири АҚШ армияси томонидан Сурия шимоли ғарбида ўтказилган махфий амалиётлар натижасида ИШИД террорчи -такфирий гуруҳининг етакчиси Абубакр Бағдодийни ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатди.

Бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги-Пентагон хабарига таяниб бу мамлакатда босиладиган Нюзвик журнали  Ал-Бағдодий кеча АҚШ армиясининг  Сурия шимолидаги Идлиб шаҳрида ўтказган махфий амалиёт жараёнида ўлдирилгани, аммо бу хабар кўриб чиқилаётганини маълум этди.

Нюзвик шунингдек сўнгги йиллар ичида АҚШ армияси  ИШИД террорчи гуруҳи раҳбари -Ал-Бағдодийга қарши бир неча марта махфий амалиётлар ўтказганди деб ёзди.

Мазкур хабарни тарқатилгани ортидан АҚШ президенти Дональд Трапм ҳам  Твиттер саҳифасидаги мурожаатида  "жуда муҳим воқеа" юз берганини ёзган.

Оқ уй давлати ҳам Трамп бугун бу хусусда нутқ сўзлашишини маълум этган.

Айтиш жоиздирки  Бағдодий бошчилигидаги ИШИД терррчи гуруҳи  сўнгги йиллар ичида АҚШ, Саудия Арабистони ва сиоинстик режимнинг ҳарбий ва молиявий ҳимоятлари билан  Ироқ ва Суриядаги кенг- қамровли минтақаларни ишғол этди ва жуда кўп жиноятлар содир этди.

Ёрлиқ