Трамп Сурия курдлари учун янги вазифа белгилади
(last modified Sun, 27 Oct 2019 14:36:15 GMT )
октябр 27, 2019 19:36 Asia/Tashkent
  • Трамп Сурия курдлари учун янги вазифа белгилади

Американинг жанжалли президенти Доналд Трамп ӯзининг ҳарбий кучларини Суриянинг шимолий минтақаларидан чиқариб, Туркия ҳужум қилган чоғи курдларни ёлғиз қолдирди.

Курдларнинг эътирофича уларга хиёнат қилиб, елкаларига ханжар санчган Америка президенти эндиликда уларга янги масъулият белгилаш ниятида. 

Трамп 24 октябр куни ӯзининг твиттер саҳифасида Сурия шимолидаги курд жангариларига қарата ёзди: Курдларнинг нефт захиралари мавжуд бӯлган минтақаларга кириб боришлари фурсати етди. Бу нефтли минтақалар Америка курдлар ёрдамида террорчиларни ҳайдаб чиқаргунича ИШИДнинг ихтиёрида эди.

Доналд Трамп  Америка ҳеч қачон ИШИД кучларига нефтли минтақаларни қайта босиб олиш имкониятини бермаслигини иддао қилди.

Шундай қилиб, ИШИДга қарши курашда курдлардан фойдаланган Трамп энди уларнинг зиммасига нефтли минтақаларни қӯриқлаш вазифасини юкламоқчи. Унинг айтишича Америка Сурия шимолидаги нефтли минтақани аввал ӯз назоратига олади, сӯнгра  нима қилиш кераклигини ӯйлаб кӯради.

Бундан олдинроқ Америка Мудофаа вазири Марк Эспер Пентагон бир қисм ҳарбийларини Суриянинг шимолий-шарқий ҳудудига жойлаштирмоқчи эканини айтган эди. Унинг иддао қилишича, бу ҳарбийлар нефт ИШИД ёхуд бошқа террорчи гуруҳлар қӯлига тушмаслиги ва уларнинг нефт пулидан қайтадан кучайиб кетмасликлари учун нефтли минтақалардаги захираларни қӯриқлашади.

Америкалик сиёсий таҳлилчилар Лора Слигман ва Кейт Жонсонларнинг ёзишича, Ироққа қилинган ҳужум нефт захиралари босиб олингач тӯхтатилиши керак эди дея доимий равишда  иддао қиладиган Доналд Трамп нефт ИШИД ёхуд бошқа террорчи гуруҳлар қӯлига тушмаслиги ва уларнинг нефт пулидан қайтадан кучайиб кетмасликлари каби баҳоналар билан бу мамлакатнинг нефт захираларига кӯзини луқ қилиб турибди.

Бу иш аллақачон режалаштирилган бӯлиб, яқин кунларда бошланадиганга ӯхшайди. Америка Мудофаа вазирлигидаги мулозимлардан бири яқинда Сурияга ҳарбий тажҳизотлар юборилиши мӯлжалланганини айтиб, бу қурол-яроқ Суриядаги нефт захираларини қӯриқлаш мақсадида юборилишини  таъкидлаган.

Айни ҳолда Суриядаги асосий ӯйинчилардан бири ҳамда мамлакат қонуний ҳукуматининг тарафдори,  яқинда Сурияда хавфсиз минтақа яратиш учун курд жангариларининг орқага чекиниши ва курдлар яшайдиган минтақаларда Россия ҳарбий политсиясини жойлаштириш борасида Туркия билан англашув меморандуми имзолаган Россия Димишқ давлатининг ижозатисиз Сурияда фаолия олиб бораётган барча хорижий ҳарбий кучлар зудлик билан бу мамлакатдан чиқиб кетишлари лозимлигини таъкидлаган. 

Кремл наттоғи Дмитрий Песков Американинг бир қисм ҳарбийларини Сурияда қолдириш қарорига муносабат билдириб, деди: Ноқонуний равишда Сурияда бӯлган барча хорижий кучлар мамлакатни тарк этишлари лозим. Сиёсий вазият муътадиллашгач, бу мавзу асосий масалалардан бирига айланади".

Америка эса нефт ИШИД ёхуд бошқа террорчи гуруҳлар қӯлига тушмаслиги ва уларнинг нефт пулидан қайтадан кучайиб кетмасликлари баҳонасида ӯзининг Суриядаги ҳарбий иштирокини сақлаб қолмоқчи.

 

 

 

Ёрлиқ