Террорчилар Сурияда оташкесимни бузиб айрим минтақаларни минамётлар билан ўққа тутишди
Террорчилар Сурия жанубий ғарбида оташкесимни бузиб айрим минтақаларни нишонга олиб минамётлар билан ўққа тутишди
Террорчилар Сурия жанубий ғарбида оташкесимни бузиб айрим минтақаларни нишонга олиб минамётлар билан ўққа тутишди. Сурия расмий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, террористлар ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувга амал қилмасдан, ушбу мамлакат жанубий ғарбидаги Қанитра минтақасини минамётлар билан нишонга олиб ҳужум қилди. Натижада эса бир нафар ўсмир ва яна бир қанча инсонлар оғир ярадор бўлишди ҳамда ушбу аҳоли яшайдиган минтақага катта талофат етказилди. Шунингдек, террорчилар Дамашқнинг ал-Қабун минтақасини ҳам нишонга олишди. Ушбу ҳужум ортидан уч нафар киши жароҳат олди. Икки нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам Эдлиб шимолида жойлашган Кифриё шаҳрига қарата олиб борилган террорчилик ҳамласида ярадор бўлишди. Шу билан бир пайтда, Ҳалаб амалиётининг ҳарбий қўмондони ва оммавий ахборот воситаларини мувофиқлаштирувчи масъул Фатир Миҳоб Форс ахборот агентлиги билан суҳбатида шундай айтдики, Ҳалаб фронти барча жабҳаларда оташкесимга риоя қилинмаётганлигига гувоҳ бўлмоқда. Унга кўра, айрим террорчилар хусусан Кастила магистрал йўлида ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни бузишди.