Япония давлати сионистик режим томонидан янги шаҳарчалар қурилишини қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i48519-Япония_давлати_сионистик_режим_томонидан_янги_шаҳарчалар_қурилишини_қоралади
Япония ТИВ-и ишғол этилган Фаластин сарзаминларида сионистик режим томонидан шаҳарчалар қурилишини кескин маҳкум этди.
(last modified 2019-11-09T07:43:25+00:00 )
ноябр 09, 2019 12:43 Asia/Tashkent
  • Япония давлати сионистик режим томонидан янги шаҳарчалар қурилишини қоралади

Япония ТИВ-и ишғол этилган Фаластин сарзаминларида сионистик режим томонидан шаҳарчалар қурилишини кескин маҳкум этди.

Фаластиннинг Маъо ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Япония Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёниясида,  сионистик режим томонидан ишғол этилган Фаластинда шаҳарчалар қурилиши Халқаро  қонунларни бузишдан ўзга нарса эмас ва бу режим шаҳарчалар қуришни тезлик билан тўхтатиши лозим деб эълон этди.

Ишғол этилган Фаластин сарзаминларида шаҳарчалар қуриш жараёнини давом этиши Фаластин мустақил давлатини ташкил қилиш йўлидаги асосий монеа ҳисобланади деб таъкидлади.

Яқинда сионистик режими  Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида  яна 2 мингта уй биноларни қуришга дастур берганди.

Айни пайтда  600 минг нафар  сионистлар  Иодания дарёсининг ғарбий қирғоқи ва шарқий Қуддусда қурилган ноқонуний шаҳарчаларда яшашмоқда.

Шунигдек кеча Ғазода ўтказилган "  Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 82 чи жума кунида сиоинстик режим ҳарбийлари ўқидан ва фойдаланган ёш оқизувчи газлардан 69 нафар фаластинлик жароҳат олди.