Сионистик режим зиндонида фаластинлик асир шаҳид бӯлди
(last modified Tue, 26 Nov 2019 10:33:46 GMT )
ноябр 26, 2019 15:33 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим зиндонида фаластинлик асир шаҳид бӯлди

Сионистик режим зиндонида соғлиғи ёмонлашган фаластинлик асирга тиббий ёрдам кӯрсатишнинг пайсалга солиниши оқибатида шаҳид бӯлди.

Фаластин ахборот марказининг хабарига кӯра Фаластин асирлари ва эрксеварлари ишлари бӯйича офиснинг маълумотига биноан сионистик режим қамоқхоналари ташкилоти бугун фаластинлик асир Сами Абу Диякнинг шаҳодат топганини тасдиқлади.

Бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган 36 ёшли фаластинлик асир Сами Абу Дияк оғир саратон хасталигига чалинган эди. Шунга қарамай сионистик режим уни озод қилиш, ёхуд муносиб тиббий ёрдам кӯрсатишга эътибор қаратмади.

Сами Абу Дияк сионистик режим зиндонларида шаҳодатга етган 222-фаластинлик маҳбус бӯлди.

Эндиликда бу шафқатсиз режим зиндонларида 6000 нафар фаластинлик маҳбус бӯлиб, улардан 62 нафарини аёллар, 300 нафарини эса балоғатга етмаган болалар ташкил қилади.

Фаластинлик асирлар сионистик режим томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий қийноқларга солиниб, уларга нисбатан ноинсоний амаллар қӯлланилади.

Ёрлиқ