Ироқ Бош вазири истеъфо аризасини парламентга топширди
(last modified Sun, 01 Dec 2019 07:31:30 GMT )
декабр 01, 2019 12:31 Asia/Tashkent
  • Ироқ Бош вазири  истеъфо аризасини парламентга топширди

Ироқ Бош вазири мамлакат парламентига истеъфо аризасини топиширганидан кейин, Ироқ намояндаларини ўрнида янги бош вазирни сайлашини сўради.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, кеча Одил Абдулмаҳдий  мамлакат парламентига расман истеъфо аризасини топширгани ортидан,  вазирлар делегацияси йиғилишида сўзлаган нутқида,  давлат ўта мураккаб, қийин ички ва ташқи вазиятда  ишларни назоратига олди, бир  йил ўтиб борганидан сўнг янгидавлатни сайлашнинг вақти келди зеро бу давлат иши ҳам ўз ниҳоясига етган деб изоҳлади.

Ироқнинг истеъфога чиққан бош вазири шунингдек  парламент истеъфо аризасига ижобий жавоб қайтарса, мамлакат ишлари идорасини давлат бошлиғи ўз зиммасига олади деб айтди.

Абдулмаҳдий  ўз сўзларида  Ироқ олий диний пешвоси хутбасига берган жавобида, ҳамда  мамлакатнинг ўта қийин вазиятига эътибор қаратиб,  ўз лавозимидан истеъфо берганини қўшимча қилди.

У  ўз давлатини бегуноҳ халқ қонини тўкилишини олдини олиш учун бор куч- қудатини ишга солганини таъкидлаб,  айрим гуруҳлар, халқ эътирозларини тартибсизликка айлантиришди деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз 25 октябрь кун Ироқда эътирозларнинг янги босқичи  бошланганди.

Ол Сауд, АҚШ, сионистик режим томонидан ҳимоя этилаётган айрим ички уюшган гуруҳлар Ироқ халқининг тинч мақсаддаги эътирозларини тўқнашув ва тартибсизликка айлантиришга уриндилар.

 

Ёрлиқ