Ол Сауд режими яманлик ҳарбийлар билан тўқнашувда арабистонилк ҳарбийларни ҳалок бўлганини тан олди
(last modified Mon, 09 Dec 2019 07:44:14 GMT )
декабр 09, 2019 12:44 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими  яманлик ҳарбийлар билан тўқнашувда арабистонилк ҳарбийларни ҳалок бўлганини тан олди

Кеча Ол Сауд режимининг ахборот манбалари бу мамлакат жануб чегараларида арабистонлик 3 ҳарбийсини ҳалок бўлганини тасдиқлашди.

Арабистоннинг расмий ахборот агентлиги- ВОС ахборот агентлигининг хабар қилишича,  саудиялик ушбу уч ҳарбийлар  бу мамлакат жанубидаги Жийзон ва Нажрон минтақаларида ўлдирилган.

Бошқа томондан Яманнинг Алмасира ахборот сайти ҳам  Ол Сауд режими чегарачилари Яман шимолидаги Саъда вилояти чегара тумани Алрко маҳаллий бозорига уюштирган ҳужумида  3 нафар африкалик муҳожирларни ҳалок бўлганини эълон этди.

Бундан олдин  Арабистон режими артиллерия кучларини  Саъда вилояти чегара минтақаларига қилган ҳужумларида  африкалик 10 муҳожир ҳалок бўлиб, 35 нафар жароҳатланганди.

Ҳар йили минглаб африкалик муҳожирлар  Саудия Арабистонига ишлашга бориш мақсадида Яманга йўл оладилар.

Арабистон режими 2015- чи йилнинг март ойидан бери  бир нечта арабий мамлакатлар ва АҚШ ёрдамида яратган коалиция чорчубаида  Ямаага қарши кенг -қамровли ҳужумларни бошлаган.

Бу тажовузлар натижасида  ҳозиргача минглаб яманликлар ҳалок бўлган. БМТ ҳисоботига асосан Ямандаги қаҳатчилик ва озиқ -овқат камчилиги бу мамлакатни дунёдаги энг йирик инсоний фожеага дучор этган.

 

Ёрлиқ