Арабистон режими Яман шаҳарларини бомбардимон этишни давом эттирмоқда
сентябр 18, 2016 17:56 Asia/Tashkent
Арабистон армияси ҳарбий учоқлари яна бир бор, Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этмоқда.
Алмасира ахборот телеканали хабарига кўра, кеча Ол Сауд тажовузкор режими Яман ғарбидаги Алҳадида яшаш минтақаларини бир неча марта бомбардимон этди. Бу ҳужум натижасида мазкур шаҳар базисларига жиддий зарар етказилган.
Яман шимолидаги Саъда вилоятининг Ассафра минтақасига қарши Арабистон режими авиазарбаларида бир яманлик эркак ва унинг боласи шаҳид бўлди.
Арабистон режими ҳарбий учоқлари шунингдек Саъда вилоятининг Алҳажла минтақасини ҳам бомбардимон этдилар.
Ушбу ҳолда кеча минглаб яманликлар бу мамлакат сиёсий кенгашини ҳимоя қилишда куча намойишлар ўтказдилар.
,