Сурия армияси томонидан Маъралнуъмон шаҳри озод этилди
(last modified Wed, 29 Jan 2020 09:20:46 GMT )
Январ 29, 2020 14:20 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси томонидан Маъралнуъмон шаҳри озод этилди

Сурия армияси Идлиб вилояти атрофидаги террорчи гуруҳларнинг сўнгги позицияларини эгаллаб олиши билан Маъаралнуъмон стратегик шаҳрини террорчилар ишғолидан озод қилишга муваффақ бўлди.

ИРНА тарқатган хабар қилишича,  Сурия армияси шунингдек  Идлиб атрофидаги Води Азийф минтақасини ўз назоратига олиб,  3 томондан Маъаралнуъмон шаҳри жанубидаги Туркия ҳарбий кучлари тўпланган маконини   муҳосар қилишди.

Сурия армияси бўлинмалари  бир неча соат олдин  Маъарулнуъмон шаҳри атрофидаги 15 қишлоқни террорчилар ишғолидан озод этдилар.

Маъарулнуъмон стратегик шаҳарчасини озод этилгани билан Сурия армиясига Сароқаб шаҳри томон ҳаракат қилишларига шароит яратилди.

Сурия давлат армияси  ўтган жума куни Ҳалаб атрофи ва Идлиб  вилояти жануби шарқ минтақаларини террорчилардан тозалаш учун кенг қамровлди амалиётларини бошлаганди.

Идлиб вилояти  Суриядаги террорчи гуруҳларнинг сўнгги  базаси ҳисобланади. Бу вилоят ва Суриянинг Ҳалаб ва Лозқия шарқи минтақалари озод этилганида Сурия ҳудудларида  террорчилар иштирокига чек қўйилади.