Фаластинлик гуруҳлар ҳужумида 14 сионист жароҳатланди
(last modified Thu, 06 Feb 2020 09:03:45 GMT )
феврал 06, 2020 14:03 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик гуруҳлар ҳужумида  14 сионист жароҳатланди

Ишғол этилган Қуддусда фаластинлик гуруҳлар ўтказган амалиётда сионистик режимнинг 14 ҳарбийси жароҳат олди.

Исроилда чоп этиладиган газетанинг ёзишича,   фаластинликларга тегишли автомашиналар томонидан сионист ҳарибйлар босиб кетилди ва жароҳат олган сонистлар бу режимнинг биринчи рақамли ҳарбий бўлинмалари яъне " Гулани" аъзоларидан эдилар.

Сионистик режимнинг тез тиббий хизматининг хабар қилишича,  бу амалиётда жароҳат олган  ҳарбийлар  касалхонага олиб кетилди ва улардан бирининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

 Сионистик режим ҳарбийлари томонидан  бу ҳодиса омиллари қидирилмоқда.

 Сионистик режимнинг " Эдиот Аҳаранот" газетаси ҳам   бу ҳарбийлар бир маросимдан қайтиб келиши чоғида ҳужумга учраганини ёзди.

 Гулани ҳарбийлари муҳим маъмуриятларда фойдаланилиши айтилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча сионистик режим ҳарибйлари " Ал-Халил" минтақасига қарши ҳужумида фаластинлик ёш йигит шаҳид бўлганди.

Ёрлиқ